UZBNEWS

Ўзбекистон дзюдочилари Тошкентдаги кадетлар Гран-присида 26 та медал жамғарди

Пойтахтдаги «Олимпия шаҳарчаси»да ўтган «Сабер Ташкент Гранд Прих Cadets 2026» халқаро дзюдо мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 7 та кумуш ва 14 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Икки кунлик беллашувларда дунёнинг 19 давлатидан 250 нафар спортчи иштирок этди. Биринчи ўринни 6 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медал жамғарган Россия терма жамоаси эгаллади, кучли учликни эса 3 та олтин ва 1 та кумуш медал тўплаган Канада жамоаси якунлади. Мусобақанинг сўнгги кунида Паризода Йўлдошева (-63 кг) ва Алибек Дўрдиев (+90 кг) олтин медалга сазовор бўлди. Кадетлар ўртасидаги Гран-при мусобақаси Тошкентда илк бор ташкил этилган.

🚨 @UZPATRUL — Шов-шувли воқеаларнинг сиз билмаган тафсилотлари!
UZBNEWS иловасида ўқиш